Линклар

Россия Абхазия мудофааси учун пул ажратади


Россия бош вазири Владимир Путин Грузиянинг айирмачи ўлкаси Абхазия мудофаасини мустаҳкамлаш ишларига 500 миллион доллар ажратишга ваъда берди.

Абхазияга режаланган сафар арафасида гапирган Владимир Путин Москва Абхазия мудофаа тизимини такомиллаштириш, жумладан, чегараларини мустаҳкамлаш ва бу ердаги Россия ҳарбий базасини қайта жихозлаш ишлари учун қарийб 504 миллион доллар сарфлашини маълум қилди.

Ўтган йилнинг август ойида Грузия ва Россия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Грузиянинг айирмачи ўлкалари Абхазия ва Жанубий Осетия ўз мустақиллигини эълон қилган. Россия бу ўлкалар мустақиллигини тан олган.
XS
SM
MD
LG