Линклар

logo-print

Халқаро амнистия Москва ва Грознийни танқид қилди


Халқаро амнистия ташкилоти халқаро ҳамжамиятни инсон ҳуқуқлари фаолларини таъқиб қилишни тўхтатиш борасида Россияга босим ўтказишга чақирди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нуфузли ташкилотнинг мазкур баёноти Чеченистонда ҳуқуқ фаоли Зарема Садулаева ва унинг турмуш ўртоғи ўлдириб кетилганидан сўнг эълон қилинди.

Бундан бир ой муқаддам Чеченистонда яна бир таниқли ҳуқуқ фаоли Наталья Эстемирова ҳам номаълум шахслар томонидан отиб кетилган эди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилот ўз баёнотида Россия ва Чеченистон расмийларини ҳуқуқ фаолларининг ўлдирилиши юзасидан тергов ишлари олиб боришни мунтазам равишда кечиктириб келаётганликда айблади.

"Бундай ҳаракатлар расмийларнинг бу каби қотилликларга қарши эмаслигини намойиш қилади", дейилади Халқаро амнистия баёнотида.
XS
SM
MD
LG