Линклар

logo-print

Халқаро ташкилотлар Теҳрондаги маҳкамалардан норози


Халқаро амнистия ташкилоти Эрон ҳукуматини Теҳрондаги намойишларга алоқадорликда айбланаётган 100 дан зиёд фуқаро устидан олиб борилаётган маҳкама жараёнига халқаро кузатувчиларнинг киритилишига рухсат беришга чақирди.

Ташкилот бош котиби Ирена Хан сўзларига кўра, Теҳронда олиб борилаётган маҳкама жараёнидан кўзланган мақсад 12 июн кунги сайлов натижаларига қарши бўлиб ўтган оммавий намойишларга ноқонуний тус беришдан иборат.

Халқаро амнистия ташкилоти, шунингдек, ҳибсда сақланаётган айрим намойишчиларга нисбатан қийноқлар қўлланилганига оид маълумотларни тўплаётганини маълум қилди.

Якшанба куни президентликка собиқ номзод Меҳдий Каррубий Теҳрондаги намойишлардан сўнг қўлга олинган фуқаролардан аксари қамоқда зўрлангани тўғрисида маълумот тарқатган эди.

Айни пайтда Эрон парламенти спикери Али Ларижоний мухолифатчиларнинг бу каби баёнотлари қуруқ сафсата эканини таъкидлади. Ларижонийга кўра, парламентнинг махсус қўмитаси текширув ўтказган ва мухолифатчилар иддаоси ўз тасдиғини топмаган.
XS
SM
MD
LG