Линклар

Путин Абхазияга борди


Россия бош вазири Владимир Путин Грузиянинг айирмачи ўлкаси Абхазияга сафар қилди.

Россия матбуотининг хабар қилишича, Путин маҳаллий ҳукумат расмийлари билан учрашиб, бир қатор масалалар, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишни режалаган.

Абхазия сафари арафасида гапирган Владимир Путин Москва Абхазия мудофаа тизимини такомиллаштириш, жумладан, чегараларини мустаҳкамлаш ва бу ердаги Россия ҳарбий базасини қайта жихозлаш ишлари учун қариб 504 миллион доллар сарфлашини маълум қилди.

- Келаси йил хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш ишлари учун, жумладан, ўз ҳарбий базамиз ва Абхазия давлат чегараларини мустаҳкамлаш ишларига биз катта миқдорда пул сарфлаймиз. Бу 15 миллиард рубл атрофида бўлади, деди Владимир Путин.

Ўтган йилнинг август ойида Грузия ва Россия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Грузиянинг айирмачи ўлкалари Абхазия ва Жанубий Осетия ўз мустақиллигини эълон қилган. Россия мазкур ўлкалар мустақиллигини тан олган.
XS
SM
MD
LG