Линклар

Расмуссен Косовога бормоқчи


НАТО янги бош котиби Андерс Фог Расмуссен 13 август куни Косовога сафар қилади.

Бу ерда халқаро альянс раҳбари Косово президенти Фатмир Сейду, бош вазир Ҳошим Тачи ва ўлкадаги НАТОнинг тинчликпарвар кучлари қўмондони Жузеппе Эмилий Гай билан учрашади.

Жорий ой бошида НАТО бош котиби лавозимига киришган Расмуссен бутун диққат-эътиборини НАТОнинг Косоводаги тинчликпарвар кучларини аста-секин ўлка ҳудудидан олиб чиқариш масалаларига қаратажагини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG