Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:25

Эркин микрофон


Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!
Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Озодликка тингловчи ва муштарийлардан бўлаëтган қўнғироқлар¸ йўлланаëтган SMS хабарлар асносидаги суҳбатларда яна турфа мавзулар¸ турфа мулоҳаза ва истаклар жамланди.

Озодликка қўнғироқ қилган қорақалпоғистонлик тингловчи Ўзбекистондаги нақл пул муаммоси болалар ҳақларини ҳам ўз домига торта бошлагани ҳақида гапирди.

"Болалар пули магазинга ўтказилаяпти"

Тингловчимизга кўра, болалар учун бериладиган озгина нафақа пулларидан газ ва чироқ учун босиб қолинмоқда, қолгани эса ёппасига дўконларга ўтказиб юборилаяпти:

- Мен Қўнғирот тумани "Охунбобоев" фермерлар уюшмасида тураман. Бизда, мана, болаларнинг нафақа пули бор. Шу пуллар жорий йилнинг март ойидан бошлаб қўлга берилмайдиган бўлди. “Светга тўлайсан¸ газга тўлайсан, қолганини эса мажбуран магазинга ўтказасан”, дейди. Болаларнинг светдан қарзи бўлмаса¸ газдан қарзи бўлмаса. Нима учун ўтказамиз - уни бизга айтмайди. Хуллас, магазинга ўтказади. Магазинда эса ҳамма нарса қиммат. Қўнғиротда чиқадиган энг паст навли уннинг бир қопи бозорда 22 минг сўм. Болаларнинг пули ўтказиладиган магазинда эса 30 минг сўм. Саккиз минг сўмга қиммат¸ дейди қорақалпоғистонлик тингловчимиз.

Қорқалпоғистонлик тингловчимизнинг бу сўзларини эшита туриб, хаёлимизга ўзбекнинг ҳассос шоири Шавкат Раҳмоннинг ушбу сатрлари ёдга келади:

Болаларнинг кўзлари керак
Жуда керак ҳайратли чўғлар,
Дунёдаги бор гўзалликни
Фақат сўзлар у қаро кўзлар.

Ҳамма нарса болаларники
Ҳаёт қилган уларга тортиқ
Фақат зўрлик билан дунёни
Болалардан олмангиз тортиб.

Тингловчимизнинг айтишича, бир сўз билан айтганда, Қорақалпоғистонда ижимоий ва иқтисодий аҳвол тобора оғирлашиб кетмоқда.

- Қорақалпоғистоннинг аҳволи паст¸ иш йўқ. Биз бир қишлоқда турамиз. Қишлоғимиздаги ишли одамлар 10 фоизга ҳам етмайди. 90 фоиздан кўпи ишсиз. Бу ишсиз одамларнинг оладиган бир сўм нафақаси йўқ. Фермерда ишла¸ дейди. Фермерда ишласангиз¸ фермер бир сўм пул бермайди. Аҳволимиз шундай. Шунинг учун одамлар Кореяга¸ Қозоғистонга¸ Россияга¸ Хитойга мажбурий қулликка кетади¸ дейди қорақалпоғистонлик тингловчи.

"Ўзимизда ҳам айб бор"

Яқингинада Россиядан қайтиб келган ўзбекистонлик тингловчимиз муҳожирликда кўрган кечирганлари билан ўртоқлашди:

- Менинг исмим Муҳаммаджон. Россиядан яқинда муҳожирликдан қайтиб келдим. Россияда ҳозир ишлар бор¸ йўқ эмас. Лекин кимга қанақа. Ойликлар умуман йўқ. Тўланиш жуда кам. Илгари кунига 500-800-1000 сўм тўланарди. Ҳозир йўқ бу нарса. Ҳозир 200-250.

Устига устак, миллатчилик. Ҳозир ҳамма милиционерлар пул қилаяпти. Уч ойга прописка қилган-ку. Шундан роса фойдаланишаяпти. Илгари олти ойлик¸ бир йиллик бўларди. Ҳозир уч ойликдан роса фойдаланиб¸ роса эзиб пул қилиб ëтишибди¸ дейди Муҳаммаджон.

Муҳаммаджоннинг айтишича, улар автобусда уйга қайтганлар. Суҳбатдошимизга кўра¸ Қозоғистон божхоначилари йўлда муҳожирларни қаттиқ азобларга солмоқда:

Муҳаммаджон: Қозоғистонда ëмон қилиб ташлаяпти. Подстава-да.

Озодлик: Подставани бирор мисол билан айтиб беринг. Қандай қилишади?

- Россия таможнясидан ўтиб Қозоғистонга келасиз-ку. Штамп ясама¸ дейди. Қаëққа додингизни айтиб борасиз? Уни исбот қила олмайсиз. Орқага ҳам¸ олдинга ҳам кета олмайсиз. Саҳро. 2000 ëки 3000 беришга мажбур бўласиз¸ дейди Муҳаммаджон.

Муҳаммаджон фикрича, Россиядаги ўзбек мардикорлари билан бўлаётган кўнгилсизликларда ўзбекларнинг ўзларининг ҳам айби бор:

- Радиода сизлар “ўлиб келаяпти¸ бошқа-бошқа” деб гапирасизлар. Тўғри ўлиб келади¸ бошқа қилади. Лекин ҳаëт шунақа¸ нима дейсиз энди. Уни билади. Кўриб турибди. Ҳеч ким ҳеч кимни ҳимоя қилмайди. Давлат томондан ҳимоя йўқ. Ўзи томондан ҳушëр бўлиб¸ ўзи билиши керак-ку. Гоҳида ўзимизникилардан хафа бўлиб кетаман. Боришади¸ ҳатто русчани билишмайди. Қаëққа борсак¸ ўзимизнинг законимизни қилишимиз керак эмас-да. Ўзимизда ҳам хатолик бор¸ дейди Муҳаммаджон.

Россиянинг Астрахан вилоятида ишлаётган тингловчимиз ҳам Муҳаммаджон айтган фикрларни қўллаб қувватлайди. Унинг фикрича, Россияга ишлагани келган аксарият ўзбекистонликлар ичкиликка берилиб кетмоқда:

- Олдин колхозлар бўлган. Ҳозир энди бўлиниб кетган. Бизларнинг ўзбеклар ҳар бир қадамингизда бор. Ўзлари билмайди¸ қанақа қилиб юрганини ўзлари тушунмайдими. Бу ерга нимага келганини ўзлари ҳам билмайди. Бугун ҳам кўчада учта-тўрттасини кўриб қолдим. Мана ҳозир ëмғир ëғиб турибди¸ иш йўқ. Улар магазинга ëки бошқа ерларга ўтириб, ичиб ўтирибди. Мен: “Сен пул ишлашга келдингми ё ароқ ичишга келдингми?” деб айтаман. “Иш йўқ. нима қиласан? Дам олиш керакку” деб айтади¸ дейди Россиянинг Астрахан вилоятида ишлаëтган тингловчимиз.

***

Азиз муштарий! Озодлик радиосининг эркин сўз микрофони сизлар учун доим очиқ. Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS орқали хабарлар йўлланг.
XS
SM
MD
LG