Линклар

Халқаро Амнистия Россияга босим ўтказишга чақирди


Халқаро Амнистия ташкилоти Чеченистонда "ҳуқуқ ҳимоячиларини овлаш бошланди”, дея халқаро ҳамжамиятни Россияга босим ўтказишга чақирди.

Ташкилот ҳуқуқ фаоллари Наталя Эстемирова, Зарема Саъдуллаева ҳамда унинг турмуш ўртоғи Алик Жаброиловларнинг ўлдирилиши юзасидан адолатли тергов ўтказилишини ҳам талаб қилмоқда.

Халқаро Амнистия Россия ва Чеченистон раҳбариятини қотилликларни тергов қилишга лаёқатсизликда айблади, бу эса ташкилот вакилларига кўра қотилликлар ҳукуматнинг скут розилиги билан амалга оширилаётганини англатади.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти ҳам Шимолий Кавказда ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши амалга оширилаётган зўравонликлардан ларзага келганини билдирган эди.

Чеченистонда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган Зарема Саъдуллаева ҳамда турмуш ўртоғи Алик Жаброиловнинг жасадлари пойтахт Грозний яқинида ўзларига қарашли автоуловнинг юкхонасида топилган эди.
XS
SM
MD
LG