Линклар

logo-print

Эрон парламенти мухолифат иддаосини рад этди


Эрон парламенти раиси Али Ларижоний мухолифат етакчиси Маҳди Қаррубийнинг аксилпрезидент намойиши қатнашчилари қамоқхонада таҳқирланганликлари ҳақидаги иддаосини рад этди.

Ларижонийга кўра, ўтказилган парламент текшируви давомида ҳибсга олинганларнинг зўрлангани фактлари тасдиқланмаган.

Жаноб Қаррубий ўз веб саҳифасида ҳибсга олинган айрим ёш аёллар қамоқхонада зўрлангани ҳақда билдирган эди.

Эронда 12 июнда ўтказилган президентлик сайловларидан сўнг бўлиб ўтган норозилик намойишида қатнашганлардан 2000 дан зиёди қамоққа олинди.
XS
SM
MD
LG