Линклар

Россия режаси танқид остида


Абхазия раҳбари Сергей Багапш билан учрашган Владимир Путин минтақадаги рус ҳарбийлари сони ҳам кўпайтирилишини билдирган.

Абхазия раҳбари Сергей Багапш билан учрашган Владимир Путин минтақадаги рус ҳарбийлари сони ҳам кўпайтирилишини билдирган.

Россия бош вазири Владимир Путин Москва Абхазия мудофаа тизимини такомиллаштириш ва Грузия билан чегараларини мустаҳкамлаш учун 504 миллион доллар сарфлашини маълум қилди

Буюк Британия Россия бош вазири Владимир Путиннинг Грузия айримачи ҳудуди бўлмиш Абхазиядаги ҳарбий базалар ва Грузия билан чегарани мустаҳкамлашга қарийб 500 миллион доллар маблағ сарфлаш ҳақидаги режасини танқид қилди.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, Путин эълон қилган режанинг амалга ошиши минтақада кескинликни кучайтириши ва тинчлик ўрнатиш борасидаги халқаро ҳамжамият уринишларини чиппакка чиқариши мумкинлиги айтилади.

Абхазияга сафар қилган Путин: “ Россия ушбу ҳудудда янада кўпроқ қўшин жойлаштиради ва минтақа хавфсизлигини кафолатлаш учун чегарани қўриқлашнинг замонавий тизимини барпо этади”, деб айтди.

- Келаси йил хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш ишлари учун, жумладан, ўз ҳарбий базамиз ва Абхазия давлат чегараларини мустаҳкамлаш ишларига биз катта миқдорда пул сарфлаймиз. Бу 15 миллиард рубл атрофида бўлади,- деди Владимир Путин.

Ҳозирги пайтда Россиянинг 1000 аскари Абхазияда, қарийб 800 ҳарбийси Жанубий Осетия ҳудудида жойлаштирилган.

Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Григорий Карасиннинг айтишича, шу йил охиригача ҳар бир ҳудудга яна қўшимча 1500 тадан ҳарбий юборилади.

Грузия ҳукумати Россия бош вазирининг Абхазияга ташрифини "олдиндан режаланган фитна", деб атади.

Ўтган йилнинг август ойида Грузия ва Россия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Грузиянинг айирмачи ўлкалари Абхазия ва Жанубий Осетия ўз мустақиллигини эълон қилган. Россия мазкур ўлкалар мустақиллигини тан олган.
XS
SM
MD
LG