Линклар

ҲРВ: исроилликлар қуролсиз фуқароларни отган


Ҳюман Райтс Вотч ташкилотига кўра, Исроил қўшинларининг ўтган йил Ғазо минтақасида олиб борган амалиётлари чоғида яҳудий аскарлари оқ байроқ кўтарган 11 нафар фаластинликни отиб ўлдирган.

Ташкилотнинг бугун эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, яҳудий аскарлари томонидан отиб ўлдирилганлар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бўлган.

Маълум бўлишича, шундай воқеалардан бирида Исроил ҳарбийлари оқ байроқ кўтариб турган икки аёл ва уларнинг фарзандларига қарата ўт очган. Оқибатда 2 ва 7 яшарли қизлар нобуд бўлган, ҳозир тўрт ёшга тўлган қиз эса бел қисмидан жароҳатланиб, ногирон бўлиб қолган.

Исроил ҳукумати, ўз навбатида, ўтган йилги можаро давомида тинч аҳоли вакилларини нишонга олмаганини таъкидлаб келмоқда.

2008 йил декабр ойида Исроил қўшинлари Ғазо минтақасида 22 кун мобайнида ҳарбий амалиётлар олиб борган. Оқибатда мингдан зиёд фаластинлик нобуд бўлган. "Ҳамас" жангариларининг Исроил ҳудудини ракетадан нишонга олиши оқибатида 13 исроиллик ҳалок бўлган.

Жорий ҳафта бошида Ҳюман Райтс Вотч ташкилоти Исроил ҳудудига ракета улоқтиргани учун "Ҳамас" ҳаракатини уруш жиноятларида айблади.


XS
SM
MD
LG