Линклар

Туркияда ўзбек хонандаси калтакланди


Туркияда истиқомат қилаëтган таниқли ўзбек қўшиқчиси Шоҳсанам Қиличева номаълум шахслар томонидан калтакланди. Бу ҳақда турк оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Хабарга кўра, тўрт шахс Шоҳсанам Қиличева ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва ўғли билан кетаëтган машинани тўхтатган. Қиличеванинг эри Pour Heidari машинадан судраб туширилиб калтакланган. Шундан кейин Шоҳсанам Қиличева ҳам тўрт яшар ўғлининг кўз олдида дўппосланган. Айни пайтда хонанда Истанбулдаги касалхонада даволанмоқда.

Шоҳсанам Қиличева ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида Ўзбекистонда ўз қўшиқлари билан танилиб, "Осиë овози" фестивалининг совриндори бўлган.

Қиличева Ўзбекфилм киностудиясида суратга олинган "Ким жинни?" филмида ҳам рол ижро қилган.

Ўз ижодий фаолиятини Туркияда давом эттираётган Шоҳсанам 1997 йилда турк поп-мусиқасининг кучли ўнлигига киритилган.

Баъзи маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда хонандага нисбатан жиноят иши очилган.
XS
SM
MD
LG