Линклар

Толиблар собиқ президентга ҳужум қилди


Афғонистон расмийларига кўра, мамлакатнинг собиқ президенти Бурҳониддин Раббоний Қундуз вилоятида толибон жангариларининг ҳужумидан омон қолган.

Маълум бўлишича, толибон жангарилари Алиобод туманида Раббоний кетаётган машинага граната ва автоматлар билан ҳужум қилган.

Собиқ президентга ҳужум Афғонистонда режаланган президент сайловига бир ҳафта қолган пайтда содир этилди.

Толибон жангарилари ушбу сайловнинг ўтказилишига тўсқинлик қилишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG