Линклар

АҚШ расмийси Беларусга боради


АҚШ ҳукуматининг юқори мартабали расмийси Филипп Гордон жума куни Беларусга сафар қилади.

Филипп Гордон сўнгги бир ярим йил ичида Беларусга келаётган юқори мартабали биринчи АҚШ расмийсидир.

Хабарларга кўра, АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси Филипп Гордон Минскда Беларус ҳукумати расмийлари ва мухолифатчилар билан учрашади.

Сафар арафасида журналистлар билан учрашган Гордон, агар Беларус АҚШ санкцияларининг бекор қилинишини истаса, мамлакатдаги мухолифат вакиллари, матбуот ва ноҳукумат ташкилотларига кўпроқ эркинлик бериши лозим, деган фикрни билдирди.

АҚШ ва ЕИ бир неча йиллардан буён Беларус президенти Лукашенкони ўз рақибларини қамоққа ташлаганликда ва матбуот эркинлигини чеклаганликда айблаб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG