Линклар

Олмаотада Урумчи қурбонлари хотирланди


Олмаотадаги масжидлардан бирида ўтган ой Хитойнинг Урумчи шаҳрида рўй берган тартибсизликлар оқибатида нобуд бўлган уйғурлар хотирасига бағишлаган тадбир ўтказилди.

Шаҳар ҳокимияти рухсати билан ўтказилган ушбу тадбирда Қозоғистонда истиқомат қилаётган юздан зиёд уйғур иштирок этди.

Тадбирда нутқ сўзлаган айрим уйғур фаоллари Шинжон мухтор ўлкасига мустақиллик мақоми берилиши талаби билан чиқдилар.

Июл ойи бошида Хитойнинг Урумчи шаҳрида маҳаллий уйғурлар ва этник ханлар ўртасида рўй берган тўқнашувда, расмий маълумотларга кўра, 197 киши нобуд бўлган, 1600 киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG