Линклар

Расмуссен Косовога борди


НАТО янги бош котиби Андерс Фог Расмуссен халқаро альянс Косово хавфсизлигини таъминлаш борасида зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолажагини таъкидлади.Бу ҳақда Расмуссен Косовога қилган сафари чоғида маълум қилди.

Бу ерда НАТО бош котиби Косово президенти Фатмир Сейду ва бош вазир Ҳошим Тачи билан музокаралар ўтказди.

Расмуссен Косовога сафарбар қилинган НАТОнинг 13800 кишилик ҳарбий контингентини аста-секин у ердан олиб чиқаришни режалаган. Бироқ НАТО Бош котиби ҳарбийларнинг ўлка ҳудудидан чиқарилиши хавфсизлик масаласининг яхшиланишига ҳам боғлиқ эканини билдирди.

- Бу қарор Косоводаги хавфсизлик вазиятининг яхшиланганини акс эттиради. Бироқ мен бир нарсани қўшимча қилмоқчиман - бу қарор воқеалар ривожига боғлиқ бўлади. Бу дегани хавфсизлик масаласи яхшилангани сайин биз ҳарбийларни Косоводан олиб чиқишни бошлаймиз, деди НАТО Бош котиби.
XS
SM
MD
LG