Линклар

logo-print

Юшченкога Медведев мактуби ёқмади


Украина президенти Виктор Юшченко россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведевдан ўз номига олган мактубдан таажжубга тушганини маълум қилди.

Жорий ҳафта бошида Дмитрий Медведев Виктор Юшченкога очиқ хат йўллаб, унда Украина раҳбариятини аксилроссия сиёсатини юритаётганликда айблади.

Икки давлат муносабатларида жиддий нуқсонлар борлигини тан олган Украина раҳбари Медведевнинг ўзаро алоқалар бузилишида Россиянинг ҳам ҳиссаси борлигини тилга олмаганидан ҳайратга тушганини билдирди.
XS
SM
MD
LG