Линклар

Москвада норозилик тадбири ўтказилди


Москвада ҳуқуқ фаоллари Зарема Саъдуллаева ва унинг турмуш ўртоғи Алик Жаброиловларнинг Чеченистонда ўлдирилганига қарши норозилик намойишлари ўтказилди.

Озодлик мухбирининг хабар қилишича, норозилик тадбирида қатнашган 10 дан зиёд одам "Ҳуқуқ фаолларини ўлдириш қачон тўхтайди", "Наталья Эстемирова, Зарема Саъдуллаева хотираси абадий" деган ёзувлар ёзилган плакатларни кўтариб туришди.

Мазкур тадбир "Инсон ҳуқуқлари учун" ҳаракати ҳамда "Мемориал" инсон ҳуқуқлари маркази тарафидан уюштирилди.

Чеченистонда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган Зарема Саъдуллаева ҳамда турмуш ўртоғи Алик Жаброиловнинг жасадлари 11 август куни пойтахт Грозний яқинида ўзларига қарашли автоуловнинг юкхонасида топилган эди.

Июл ойида эса бошқа бир ҳуқуқ фаоли Наталья Эстемирова ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG