Линклар

logo-print

БМТ эронлик намойишчилар тақдиридан ташвишда


БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак Эронда ҳибс этилган намойишчилар қамоқхонада таҳқирлангани ва зўрлангани ҳақидаги маълумотлар диққат билан ўрганилиши лозимлигини қайд этди.

Жаноб Новакнинг билдиришича, унинг идораси Эронда мухолифатнинг июн ойида ўтказган намойиши пайтида ҳибс этилганларнинг қийноққа солингани билан боғлиқ уч юзта ҳолат борасидаги гувоҳлик кўрсатмаларига эга.

БМТ маърузачисига кўра, гап жисмоний куч ишлатиш йўли билан маҳбуслардан уларни ҳукуматга қарши фаолиятда айблаш учун иқрорнома олиш ҳақида бормоқда.

Аввалроқ Эрон мухолифати етакчиларидан бири Маҳдий Каррубий ўз вэб-саҳифасида ҳибсга олинган айрим ёш аёллар қамоқхонада зўрлангани ҳақида билдирган эди.

Аммо Эрон парламенти раиси Али Ларижоний мухолифат етакчиси Маҳдий Каррубийнинг намойишчилар қамоқхонада таҳқирланганлари ҳақидаги иддаосини рад этди.

Эронда 12 июнда ўтказилган президентлик сайловларидан сўнг бўлиб ўтган норозилик намойишида қатнашганлардан 2000 дан зиёди қамоққа олинди.
XS
SM
MD
LG