Линклар

Каррубий: намойишчилар қийнаб ўлдирилмоқда


Эрондаги президент сайловида мағлуб бўлган номзодлардан бири Маҳдий Каррубий июндаги намойишлардан сўнг қўлга олинган шахслардан айримлари қамоқда қийнаб ўлдирилганини маълум қилди.

Бундан бир оз аввал Маҳдий Каррубий президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлган олинганларнинг аксари қамоқда зўрлангани ҳақда билдирган эди.

Эрон ҳукумати эса Каррубийнинг бу иддаоларини қуруқ сафсата, дея атади.

Айни пайтда БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак Эронда ҳибс этилган намойишчилар қамоқхонада таҳқирлангани ва зўрлангани ҳақидаги маълумотлар диққат билан ўрганилиши лозимлигини қайд этди.

Новакнинг билдиришича, унинг идораси Эрон ҳукуматига мурожаат қилиб, ҳибсдаги намойишчилар билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб боришни сўраган.


XS
SM
MD
LG