Линклар

АҚШ расмийси Мянмага борди


АҚШ сенатори Жим Вебб Мянмага сафар қилди.

Уч кунга мўлжаланган сафар давомида демократ сенатор Жим Вебб Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари генерал Тан Шве ва бошқа расмийлар билан музокаралар олиб боради.

АҚШ расмийсининг ушбу сафаридан бир неча кун аввал Мянма суди мухолифат етакчиси Аун Сан Су Чжини уй қамоғи шартларини бузганликда айбдор деб топиб, унга қўшимча 18 ойлик уй қамоғи тайинлади.

Мухолифат етакчиси уйига кўл орқали сузиб борган АҚШ фуқароси эса етти йилга қамалди.
XS
SM
MD
LG