Линклар

Эрон руҳонийлари маҳкамадан кескин чоралар кутмоқда


Эронда қаттиққўл сиёсат тарафдори бўлган диний уламолардан бири Аҳмад Ҳотамий ҳукуматни июн ойидаги намойишлар чоғида қўлга олинган хориж фуқароларини озод этиш борасида бўлаётган Ғарб босимини инкор этишга чақирди.

Жума намози чоғида қилган ваъзида Аҳмад Ҳотамий президент сайлови натижаларига қарши ўтказилган намойишлардан сўнг ҳибсга олинганлар устидан бошланган маҳкаманинг Ғарб босимига эътибор қилмай, кескин ва қатъий чоралар кўришини кутаётганини маълум қилди.

Ўтган ҳафта Теҳронда июн ойидаги намойишлар чоғида қўлга олинган юзлаб фуқаро устидан маҳкама жараёни бошланди.

Маҳкама тортилганлар орасида Франция фуқароси ҳамда Теҳрондаги Буюк Британия ва Франция элчихоналарининг маҳаллий ходимлари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG