Линклар

Эркин микрофон


Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Илк суҳбатдошимиз Фарғона вилояти Бешариқ тумани Деҳқонтўда қишлоғида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Нишонбой Ўрозалиевдир.

"Шийпонда қишлайманми?"

Суҳбатдошимизнинг айтишича, суд қарорига кўра у ўз уйидан ҳайдаб чиқарилган ва икки йилдирки, оиласи билан қишлоқдаги дала шийпонида яшамоқда.

- Сохта қарор қилиб¸ шу билан уй-жойимни олиб қўйди. Мен қаерда яшайман? Мана, қиш яқинлашаяпти. Ҳозир битта фермернинг шийпонида яшаб турибман. Бу 2007 йил 20 сентябрда содир бўлди. Шундан бери 100 та жойга мурожаат қилиб ëздим. Апелляция¸ кассация¸ назорат суди. Бугун аччиғим келганидан МХХ раҳбари Рустам Иноятовга ëздим. Ҳозиргина почтага ташладим. Фарғона МХХ раҳбари Аҳадми, Анварми - Қурбонов дегани бор экан. Шунга ҳам жўнатдим. Фақат мана шулар қолган эди. Қолган ҳаммасига ëздим. Омбудсманга¸ ИИВга¸ Сенатга¸ Мавжуда Ражабовага¸ "Халқ сўзи" газетасига¸ "Моҳият" газетасига ëздим. Инсон ва қонунга ҳам ëздим¸ дейди Нишонбой Ўрозалиев.

Нишонбой Ўрозалиев билан суҳбатимиздан маълум бўлдики, у суд қарорини ноқонуний деб ҳисоблайди ва бу юзадан мамлакатдаги жуда кўплаб ташкилотларга мурожаат қилган. Лекин бирорта ижобий натижага эришмаган. Биз айни пайтда оиласи билан дала шийпонида яшаётган Нишонбой ака тақдири борасида навбатдаги эшиттиришларимизда батафсил тўхталишга ҳаракат қиламиз.

"Ўғилларни армияга пул бериб жўнатаяпмиз"

Фарғоналик Расулжон ака эса ўзбек армиясида коррупция мавжудлиги ҳақида гапирар экан, у айни коррупция ҳолатидан қониқишини ҳам айтади.

Расулжон ака: Менинг ўғлим хизмат қилаяпти. Чунки мен йўлини топдим. Мен военкомга 200 доллар бериб¸ ўғлимни армияга жўнатдим.

Озодлик: Бу 200 долларни нима учун бердингиз?

Расулжон ака: Бу 200 долларни ўғлим армияда хизмат қилсин, деб бердим. Ўғлим армияда хизмат қилса¸ менга жуда фойдаси катта. Сабаби¸ биринчидан…

Озодлик: Узр¸ гапингизни бўлдим. Ўзбекистонда армияда хизмат қилиш текин-ку.

Расулжон ака: Тўғри¸ қоғозда текин. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Соппа-соғ ўғлингизни армияга жўнатиш учун пул бермасангиз¸ олиши жуда қийин. Военкомга пул берасиз¸ кейин сизнинг ўғлингизни армияга олади.

Иккинчидан¸ мен ҳарбий қисмларга бориб озгина ташласам¸ улар балл берар экан. Ўғлим: "Дада¸ яна бир келиб кетасиз, агар келиб кетсангиз¸ кейин менга балл берар экан", дейди. Агар балл берилса¸ институт ва университетларга имтиëзли кириб кетади.

Озодлик: Бунга ҳам пул ташлаш керак эканми?

- Унга озроқ ташлайсиз¸ деяпти. Лекин қанчалигини мен билмайман. Кўраяпсизми ўғлингизнинг армияда хизмат қилишининг фойдасини. Биринчидан¸ армияда хизмат қилади¸ иккинчидан¸ яна озгина ташласангиз¸ институтга имтиëз билан киради¸ дейди фарғоналик Расулжон ака.

"Қишлоқдагиларнинг ярми Россияда"

Навбатдаги суҳбатдошимиз Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Тизоб қишлоғида яшовчи Абдураҳмон Элмиров. У беш йилдирки, икки ўғли билан Россияда ишлайди. Абдураҳмон Элмировга кўра, ишсизлик боис Тизоб қишлоғида яшовчи эркакларнинг кўпчилиги мардикорликни танлашга мажбур бўлишмоқда.

Абдураҳмон Элмиров: Ҳозир мен¸ беш йил бўлаяпти¸ иккита ўғлим билан Россиядаман. Шароит оғир.

Озодлик: Шароит қаерда оғир¸ Ўзбекистондами ё Россияда?

Абдураҳмон Элмиров: Ўзбекистонда-да. Россияда, Худога шукур, қўлимдан иш келади. Агар оилам шу ерда бўлганида¸ бемалол яшасам бўларди. Болаларимнинг иккаласи ҳозир Россияда ишлаб юрибди. Уларни эртага уйлантириш керак¸ уй-жой қилиш керак. Ўзимизнинг Ўзбекистонда жуда оғир. Менинг иккита дипломим бор. Касб бўйича иш йўқ. Иш бўлса ҳам ўша ишга кириш учун кимларгадир пул бериш керак. Ҳозир 40 ëшгача бўлган қишлоқ ëшларининг 50 фоизи Россиянинг ҳисобидан яшаяпти.

Озодлик: Демак¸ 40 ëшгача бўлган 50 фоиз ëшлар Россияда демоқчисиз?

Абдураҳмон Элмиров: Ҳа¸ шунақа.

Озодлик: Қолган 50 фоизи қандай қилиб кун кўраяпти?

- Қолган 50 фоизи ўқитувчи¸ фермер¸ дейди Абдураҳмон Элмиров.

"Бизнинг шароит ёмон эмас"

Навбатдаги суҳбатдошларимиз ҳам пул ишлаш илинжида ўзга юртларга кетиб ишлаётган ўзбек мардикорлари.

Бизга қўнғироқ қиладиган аксар кўпчилик ўзбек мардикорлари, одатда, иш шароитларининг ўта пастлигидан нолиб, шикоят қилишади.

Қозоғистонда ишлаётган ака-ука Мансур ва Давронлар эса шароитлар кўнгилдагидай эканлигини айтишади.

- Қозоғистоннинг тоғли бир районидамиз. Ҳамма ëғимиз тоғ. Келганимизга беш ой бўлди. Яқинда уйга кетамиз. Шароити яхши¸ овқатлари яхши. Ўзлари озиқ-овқат олиб келиб беришади. Ëтиш-туриш ҳам яхши. Телевизор бор. Нима керак бўлса¸ ëзиб берамиз. Олиб келиб беришади. Бир ҳафтада бир ëки икки марта ош еймиз. Гўшти албатта бўлади. Гўшт еб турибмиз.

Ëзги меваларнинг ҳаммасидан едик. Тарвуз-қовун келиб туради. Ойлик 300-400 доллардан тушади. Пулини ололмасдан юрганлар кўп. Лекин биз пулни ўз вақтида олиб турибмиз. Қозоқларнинг ҳаммаси ҳам ëмон эмас. Яхшиси ҳам кўп-ку¸ дейди ака-ука Мансур ва Даврон.

***

Азиз муштарий! Озодлик радиосининг эркин сўз микрофони сизлар учун доим очиқ. Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS орқали хабарлар йўлланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG