Линклар

logo-print

Медведев Меркел билан учрашди


Россия президенти Дмитрий Медведев Сочида Германия канцлери Ангела Меркел билан музокаралар ўтказди.

Медведев ва Меркел ўртасида жорий йилда учинчи маротаба ўтказилган ушбу учрашувда савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқалар ривожи муҳокама қилинди.

- Фикримча, эндиликда биз ўзаро стратегик ва иқтисодий алоқаларни ривожлантирган ҳолда, ўз иқтисодларимиз ва қолаверса, фуқароларимизга глобал молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этишга ҳамда бу бўҳрондан янада баққуват бўлиб чиқишга қандай кўмак беришимиз мумкин, деган масалаларни муҳокама қилишимиз даркор, деди Россия президенти учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Айни пайтда Германия канцлери Медведев билан учрашувда Россиядаги инсон ҳуқуқлари масаласини тилга олингани маълум қилди.

Ангела Меркел яқинда Чеченистонда уч нафар ҳуқуқ фаолининг ўлдириб кетилиши кескин қораланиши лозим, деган фикрни билдирди.
XS
SM
MD
LG