Линклар

Молдова Конституцион суди сайлов натижаларини тан олди


Молдова Конституцион суди ўтган ой мамлакатда ўтказилган парламент сайлови натижаларини тасдиқлади.

Ўтган ой ўтгазилган парламент сайловларида Ғарб тарафдори бўлган партиялар ҳукмрон Коммунистлар партиясидан устун келди.

Айни пайтда Конституцион суд мамлакат президенти Владимир Воронинга янги парламентнинг биринчи сессияси ўтказиладиган кунни белгилашни тафсия қилди.

Сайлов дастлабки натижаларига кўра, 101 ўринли Молдова парламентидаги 48 ўринни Коммунистик партия, қолган 53 ўринни мухолифатдаги демократик 4 партия эгаллади.

Мухолифатчилар коалицион ҳукумат тузиш учун етарлича ўринни қўлга киритган бўлса-да, бироқ президентни сайлаш учун бу ўринлар камлик қилади.
XS
SM
MD
LG