Линклар

Кобулда НАТО қароргоҳига ҳужум қилинди


НАТОнинг Кобулдаги бош қароргоҳи олдида кучли портлаш содир этилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили генерал Зоҳир Азимий сўзларига кўра, худкуш шахс ўз машинасини халқаро кучлар қароргоҳининг дарвозаси олдида портлатиб юборган. Оқибатда етти киши нобуд бўлган, 90 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.

Портлаш содир этилган ҳудудда Ҳиндистон, Испания, Италия, АҚШ элчихоналари ва президент қароргоҳи жойлашган.

Айни пайтда Толибон ҳаракати Кобулдаги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Толибон матбуот вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид телефон орқали “Ройтерс” агентлигига бугунги хуружда АҚШ элчихонасини нишонга олиш мақсад қилингани, бироы ушбу режа амалга ошмай қолганини билдирди.

Кобулдаги портлаш келаси ҳафтага Афғонистонда ўтказилажак президент ва вилоят кенгашларига бўладиган сайлов арафасида содир этилди.
XS
SM
MD
LG