Линклар

АҚШ расмийси Мянма сафарини давом эттирмоқда


Мянмага сафар қилган АҚШ сенатори Жим Вебб мамлакат ҳарбий хунтаси раҳбари генерал Тан Шве билан музокаралар ўтказди.

Ҳозирча мазкур учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади. Бироқ айрим ахборот агентликларига кўра, учрашувда яқинда Мянмада қамалган АҚШ фуқаросининг тақдири муҳокама қилинган.

Бундан бир ҳафта муқаддам Мянма суди мухолифат етакчиси, Нобел мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжини уй қамоғи шартларини бузганликда айблаб, унга қўшимча 18 ойлик уй қамоғи тайинлади. Мухолифат етакчиси хонадонига кўл орқали сузиб борган АҚШ фуқароси эса етти йилга қамалган эди.
XS
SM
MD
LG