Линклар

logo-print

Каррубий: намойишчилар қаттиқ ҳўрланган


Эрон мухолифати етакчиси Маҳдий Каррубийнинг айтишича, сайлов натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган намойишларда қўлга олинганларнинг аксари қамоқхона нозирлари томонидан таҳқирланган ва қийноққа солинган.

Каррубий аъзо бўлган “Etemad Melli” партиясининг интернет сайтига жойлаштирилган баёнотда айтилишича, ҳибсга олинган намойишчилардан айримлари Каҳризок қамоқхонасида яланғоч ҳолатда бир-бирини устига тахланган.

Жорий ҳафта бошида Каррубий қўлга олинган аёл ва эркак намойишчиларнинг зўрлангани ҳақида ҳам баёнот тарқатган эди.

Қўлга олинган намойишчиларнинг зўрлангани ҳақидаги хабар Эрон жамиятидаги норозиликларга сабаб бўлди. Расмий Теҳрон, ўз навбатида, мухолифатчиларнинг бу иддаоларини кескин инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG