Линклар

logo-print

Сватда ҳарбийлар портлатилди


Покистоннинг Сват водийсида рўй берган портлаш оқибатида хавфсизлик кучларининг уч аскари нобуд бўлди.

Маълум бўлишича, худкуш шахс ўз машинасини ҳарбийлар назорат пункти олдида портлатиб юборган. Июл ойидан буён минтақада содир этилаётган биринчи худкуш ҳужумидир.

Бундан уч ой муқаддам ҳукумат кучлари Сват водийсида фаолият юритаётган жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни бошлаб юборган эди.

Ушбу амалиётлар давомида мингдан зиёд жангарининг ўлдирилгани айтилади.





XS
SM
MD
LG