Линклар

logo-print

Обама ироқлиқ қочқинларга ёрдам қилмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама қочқинлар масаласида Ироқ ҳукумати билан бирга ишлаш учун икки расмийни тайинлади.

Оқ уй матбуот котиби Роберт Гибс сўзларига кўра, Миллий хавфсизлик кенгаши расмийси Саманта Пауэр АҚШ ҳукуматининг қочқинлар билан ишловчи идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ҳукуматнинг яна бир расмийси Марк Сторелла эса ироқлик қочқинлар ва турар-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган фуқаролар билан ишловчи агентликка координатор этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG