Линклар

Афғонистон: толиблар талофот кўрди


Афғонистон армияси қўмондонларидан бири Шоир Муҳуммад Зазоий жума куни мамлакат бўйлаб амалга оширилган ҳарбий амалиётларда Толибон ҳаракатининг 30 дан зиёд жангариси ўлдирилганини маълум қилди.

Зазоийнинг Ассошиэйтед пресс агентлигига билдиришича, Ўрузғон марказидаги Чарчино туманида олиб борилган амалиётлар оқибатида 29 нафар жангари ўлдирилган.

Шу куннинг ўзида Пактика ва Ҳўст вилоятларида ҳам ўтказилган амалиётларда ўнга яқин жангари йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG