Линклар

logo-print

Ларижоний Эрон бош ҳаками этиб тайинланди


Эрон Олий руҳонийси Посбонлар кенгаши аъзоси Оятуллоҳ Содиқ Ларижонийни мамлакат суд тизимига янги раҳбар этиб тайинлади.

Содиқ Ларижоний Эрон парламенти спикери, таниқли дипломат Али Ларижонийнинг акасидир.

Ларижонийнинг ушбу лавозимга тайинланиши айни пайтда Теҳрондаги намойшлар чоғида ҳибсга олинган фуқаролар устидан маҳкама жараёни давом этаётган бир даврга тўғри келди.

Сўнгги маълумотларга кўра, президент сайловига қарши ўтказилган намойишларга алоқадорлик айбланган 200 дан зиёд фуқаро ҳануз қамоқда сақланмоқда. Улар орасида таниқли ислоҳотчи сиёсатчилар, ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG