Линклар

logo-print

Мянмада АҚШ фуқароси озод қилинди


АҚШ сенатори Жим Вебб Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари генерал Тан Шве билан музокалар ўтказиб, мамлакатда қамалган АҚШ фуқаросини озод этилишига эришди.

Жим Вебб интернет сайтида жойлаштирилган баёнотда америкалик дипломат АҚШ фуқароси Жон Йетони озод этгани учун Мянма ҳукуматига миннатдорчилик изҳор қилган.

Жон Йето Мянма мухолифати етакчиси уйига кўлда сузиб ўтгани учун етти йилга қамалган эди.

Бундан бир ҳафта муқаддам Мянма суди мухолифат етакчиси, Нобел мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжини уй қамоғи шартларини бузганликда айблаб, унга қўшимча 18 ойлик уй қамоғи тайинлади.
XS
SM
MD
LG