Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:32

Инқироз давом этмоқда. Умид Хитойдан


Мутахассисларга кўра, иқтисодий таназзул яна давом этади.
Мутахассисларга кўра, иқтисодий таназзул яна давом этади.

Германия ва Франция иқтисоди рецессиядан чиқиб, жорий йилнинг иккинчи чорагида 0,3 фоиз ўсишга эришганини мутахассислар иқтисодий таназзул даври якунланаётгани билан боғламаяптилар.

Германия ва Франция иқтисоди рецессиядан чиқиб, жорий йилнинг иккинчи чорагида 0,3 фоиз ўсишга эришгани хабар қилинмоқда.

Айни пайтда Хитой иқтисодидаги ўсиш 8 фоизга юқорилагани айтилаётир. АҚШ раҳабарияти иқтисодиётнинг энг оғир даври ортда қолди, бундан буён ўсиш кузатилади, деб умид қилмоқда.

Франция Молия ва иқтисод вазири Кристин Лагард эса иқтисодиётдаги ўсиш кўрсаткичи мутлақо кутилмаган воқеа бўлганини айтди. Унинг фикрича, ишлаб чиқаришнинг 0,3 фоизга ўсгани тўғрисидаги хушхабар Франция иқтисодиёти инқироздан сўнг қаддини тиқлай бошлагани белгисидир.

Кўпчилик мутахассилар иқтисодий инқирознинг яна анча йилларга чўзилиши мумкинлигини тахмин қилган эдилар.

Айни пайтда Европа иттифоқидаги иқтисоди энг мустаҳкам бўлган Германия ва Франциядаги ўсиш умумий кўрсаткичлардан тубдан фарқланишини айтиб ўтиш лозим. Европа иттифоқида, умуман олганда, иқтисоднинг 0,1 фоизга камайганини кузатиш мумкин.

Шунинг учун ҳам мутахассислар “Германия ва Франциядаги ўсиш солиқ сиёсати билан боғлиқдир, бу ўсиш барқарор эканига ҳозирча умид қилиб бўлмайди”, деган фикрни билдирмоқдалар.

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо эса “Иқтисодий таназзулдан чиқилгач ҳам иқтисод аввалги ҳолига қайтмайди”, деб фикр билдирди.


Глобал иқтисодий инқироз даврида Хитойнинг йил охиригача 8 фоиз иқтисодий ўсишга эришиши кутилаётгани кўпчилик мутахассисларда умид уйғотмоқда.

Уларнинг айтишларича, бу ўсиш иқтисодий инқирознинг бартараф этилиши учун яхшигина ҳсисса бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG