Линклар

Эронда вертолёт қулади


Эронда ўқув-машқ парвозини бажараётган вертолёт халокатга учради.

Эрон давлат телевидениеси тарқатган хабарга кўра, вертолёт Теҳрондан 45 километр жануби-ғарбда дала мйдонига қулагани оқибатида уч киши халок бўлган.

Ҳозирда халокат сабаблари ўрганилмоқда. Шу ой бошида Эроннинг жануби-шарқий минтақасида вертолёт ерга қулагани оқибатида уч нафар полиция ходими ўлган эди.
XS
SM
MD
LG