Линклар

Эронда икки аёл вазир бўлиши мумкин


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Исломий республика тарихида илк бор камида иккита аёлни янги ҳукуматдаги вазирлик лавозимларига тайинлашни режаламоқда.

Аҳмадийнажод янги ҳукумат таркибини бир неча кун ичида парламентга тақдим этиши кутилмоқда.

Мухолифат ва мухолифат тарафдорларининг кескин қаршилигига қарамай, 5 август куни Маҳмуд Аҳмадийнажод иккинчи тўрт йиллик муддатга Эрон президенти сифатида қасамёдга келтирилган эди.

Депутатлар президентни вазирлик лавозимларига тажрибали одамларни тайинлаш кераклигини айтган.
XS
SM
MD
LG