Линклар

Британия ҳарбийлари оламдан ўтди


Афғонистонда яраланган икки нафар Британия ҳарбийси оламдан ўтди.

Бу билан Афғонистонда ўлган британиялик ҳарбийлар сони 201 нафарга етди.

Британия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, шанба куни Хилманд вилоятидаги Сангин ҳудуди яқинида содир бўлган портлашда пиёда патрул назоратини ўтаётган британиялик аскар яраланган ва кейинроқ ўлган. Ўша куни эрталаб бошқа аскар Англиядаги касалхонада вафот этган.

Ҳозир Афғонистонда Британиянинг тўққиз мингга яқин ҳарбийси бор. Уларнинг асосий қисми Толиблар таянчи ҳисобланган Хилманд вилоятига жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG