Линклар

АҚШ расмийси Покистон муваффақиятини олқишлади


АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Покистон ҳарбийлари Толиблар жангарилари назоратидаги ҳудудларни қайтариб олишда “катта муваффақиятга эришганини” айтди.

16 август куни Исломободга сафар қилган Холбрук журналистларга Қўшма Штатлар Покистонга кўпроқ қурол етказиб бериши ҳамда иқтисодий ёрдам ҳажмини оширишини айтди.

АҚШ расмийси Покистон ҳарбийлари Бунер ва Сват водийсидан Толиблар жангариларини сиқиб чиқарганини алоҳида олқишлади.

Якшанба куни Холбрук Исломободдан Сватга боришни режалаган эди. Аммо кучли ёмғир ёққани сабабли сафар қолдирилди.
XS
SM
MD
LG