Линклар

logo-print

Абдурашид Дўстум Туркиядан Афғонистонга қайтди


Нуфузли дала қўмондони, ўзбек Абдурашид Дўстум Афғонистон ҳукумати ватанга бемалол қайтиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берганидан сўнг кеча Туркиядан мамлакатига қайтиб борди.

Дўстум тушган учоқ кеча кечқурун Кобул аэропортига қўнди ва у тарафдорлари томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Абдурашид Дўстум билан у ўзига душман деб билган кучлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув туфайли Афғонистон ҳукумати уни уй қамоғи билан жазолаган, ўтган йили озод қилинганидан буён эса Туркияда истиқомат қилаётган эди.

Дўстум 2001 йили Толибон режимини ағдаришга катта ҳисса қўшган эди.

Бироқ уни халқаро ташкилотлар қийноқлар қўллаганликда, минглаб маҳбус толибларни ўлдирганликда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG