Линклар

logo-print

Президентликка номзодлар телемунозара ўтказди


Афғонистон президенти сайловидан 4 кун олдин – кеча президент Хамид Карзай икки асосий ҳарифи – ҳукуматнинг собиқ аъзолари Рамазон Башардўст ва Ашраф Ғанилар билан жонли эфирдаги телемунозараларда иштирок этди.

Мунозара давомида Башардўст ва Ғани Карзайни коррупцияга барҳам бера олмаётганликда ҳамда хавфсизликни таъминлай олмаётганликда айблади.

Ўз навбатида Карзай агар президент сайловида ғалаба қилгудай бўлса, мамлакатдаги барча кучлар ўртасида муроса юзага келиши учун қилаётган ҳаракатларини кучайтиришга ваъда берди.

Афғонистон мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардак кеча Кобулда журналистлар олдида қилган чиқиши чоғида сайловолди вазияти тўғрисида мана бундай деди.


- Афсуски, сайлов биз халқаро терроризмга қарши курашаётган бир пайтда ўтмоқда. Шунинг учун, аҳволни бошқа мамлакатларда ўтказиладиган сайловларга қиёслагудай бўлсак, бизда муаммолар пайдо бўлмаслиги иложсиздир.

Афғонистон президенти сайлови 20 август куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG