Линклар

Франция фуқароси озод қилинди


Франция президенти маъмурияти тарқатган хабарга қараганда, Эрон қамоқхонасидан Франция фуқароси, француз тили муаллими ёрдамчиси Клотилд Рейсс озод қилинди.

Рейсс айғоқчиликда айбланаётган эди.

Исфахон шаҳридаги мактаблардан бирида 5 ой ишлаган Рейсс 1 июль куни, Эронни тарк этмоқчи бўлиб турганида қўлга олинган эди.

Президент Николя Саркози маъмурияти хабарида айтилишича, Клотилд Рейсс ўзини яхши ҳис қилаяпти ва суд ҳукми чиққунича Франция элчихонасида яшаб туради.
XS
SM
MD
LG