Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:49

Мўътабар Тожибоева яна эътироф этилди


Mўътабар Тожибоева Осло Озодлик форуми Кенгаши аъзолигига қабул қилинди.
Mўътабар Тожибоева Осло Озодлик форуми Кенгаши аъзолигига қабул қилинди.
“Осло Озодлик форуми аъзоси, Ню-Йоркдаги Инсон ҳуқуқлари жамғармаси вице-президенти Алек Бойд Ўзбекистондаги "Ўтюраклар клуби" раҳбари Мўътабар Тожибоевага Осло Озодлик форуми Кенгашига қўшилиш таклифи битилган номани йўллади”, деб хабар қилди "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ташкилоти ўз сайтида.

"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ташкилотининг хабар қилишича, Мўътабар Тожибоева таклифни қабул қилган.

Академик Андрей Сахаровнинг беваси Елена Боннер, СССРдаги диссидентлик ҳаракати асосчиларидан бири Владимир Буковский, фашистлар концлагерининг собиқ маҳбуси, ёзувчи Эли Визел каби таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари Осло Озодлик форуми Кенгаши аъзоларидир.

"Ўтюраклар клуби" раҳбари, фарғоналик Мўътабар Тожибоева 2006 йили 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Халқаро ташкилотлар босими остида у 2008 йили озодликка чиқарилди.

Ўз мамлакатида инсон ҳуқуқларининг топталишига қарши курашда кўрсатган матонати учун Мўътабар Тожибоева Мартин Энналс мукофоти, Франция Республикасининг "Озодлик, Тенглик ва Биродарлик" медали ҳамда АҚШ Давлат Департаментининг "Мислсиз қўрқмас аёлга" мукофоти билан тақдирланган.

- Мен бундан бир йил олдин март ойида оғир операцияни бошдан кечирган эдим. Бир йил олдин ўлимимни кутиб ëтган пайтимда¸ дунë тан олган аëл сиëсатчи Ҳиллари Клинтоннинг менга бундай баҳо бериши хаëлимга ҳам келмаган эди. Мен буни¸ ҳатто¸ орзу ҳам қила олмас эдим.

Мен жуда тўлқинланиб кетдим ва жуда хурсанд бўлдим. Мен шундан кейин қанақа вазият бўлишидан қатъий назар¸ Ўзбекистонга қайтиб ўз ишимни давом эттиришим менинг бурчим эканлигини яна бир бора ҳис қилдим, -деган эди шу йилнинг 11 мартида Хиллари Клинтон қўлидан "Мислсиз қўрқмас аёлга" мукофотини қабул қилиб олган Мўътабар Тожибоева.
XS
SM
MD
LG