Линклар

logo-print

Назранда милиция бошқармаси портлатилди


Ингушетиянинг Назран шаҳрида маҳаллий милиция бошқармасига қилинган ҳужум оқибатида 19 киши нобуд бўлди, 60га яқин киши тан жароҳати олди.

Расмийларнинг айтишича, худкуш шахс ўзи бошқараётган юк машинасини бошқарма ҳовлисида портлатиб юборган.

Портлаш оқибатида милиция бошқармаси ва унга туташ бинолар жиддий зарар кўрган, ўнлаб машина яроқсиз ҳолга келтирилган.

Мазкур портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Асосан мусулмонлар истиқомат қиладиган Ингушетия республикасида сўнгги пайтда милиция ходимларига уюштирилаётган ҳужумлар кўлами бир оз ортди.

Бундан икки ой муқаддам худкуш шахс томонидан уюштирилган ҳужумда Ингушетия президенти Юнусбек Евкуров жиддий тан жароҳати олган эди.

Айни пайтда Ингешутия президенти лавозимини вақтинча бажариб турган Рашид Гайсанов бугунги портлаш қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG