Линклар

Япония иқтисоди оёққа турмоқда


Японияда эълон қилинган ҳисоботга кўра, иккинчи чоракда мамлакат иқтисоди 3 фоиздан 7 фоизга кўтарилган.

Бу сўнги бир йил ичида кузатилаётган иқтисод билан боғлиқ биринчи ижобий ҳолатдир. Жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисоднинг пастга шўнғиш кўлами қарийб 10 фоизни ташкил этган эди.

Ўтган ҳафта Германия ва Франция иқтисодларининг ҳам таназзулдан чиқа бошлагани хабар қилинди.

Бироқ айрим кузатувчилар глобал иқтисодий бўҳрон ортга чекинмоқда, дейишга ҳали эрта эканини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG