Линклар

Россия ГЭСида авария рўй берди


Россиядаги йирик Саяно-Шушенский ГЭСида рўй берган авария оқибатида саккиз киши нобуд бўлди, 10 киши тан жароҳати. 54 киши эса бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Хабарларга кўра, фожеа ГЭСда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган маҳал рўй берган. Иккита сув тўғонининг қулаши оқибатида электр қуввати ишлаб чиқарувчи трубиналар жойлашган хона сув остида қолган.

ГЭСдаги авария юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда Россия Фавқулодда ҳолатлар вазири Сергей Шойгу авария оқибатларини бартараф этиш ишларида иштирок этиш мақсадида минтақага сафар қилди.
XS
SM
MD
LG