Линклар

Эронда мухолифатчилар газетаси таъқиқланди


Эрон суди президентликка собиқ номзод Маҳдий Каррубий газетасини чоп этилишини таъқиқлаб қўйди.

Бунга Теҳрондаги намойишлардан сўнг қўлга олинган фуқароларнинг қамоқхонада зўрлангани ҳақидаги мақоланинг мазкур газетада чоп этилгани сабаб бўлди. Маълум бўлишича, Эрон ҳукумати ислоҳотчилар газетасининг чоп этилишини якшанбадан бошлаб таъқиқлаб қўйган.

Ўтган ҳафта мобайнида Маҳдий Каррубий 12 июн кунги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган намойшлар чоғида қўлган олинган айрим аёл ва эркаклар қамоқхона нозирлари томонидан зўрлангани ҳақида маълумот тарқатган эди.

Бундан ташқари Etemed Melli партиясига тегишли мазкур газета Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий янги ҳаракат ташкил этиб, ҳукуматга қарши норозилик намойишларини давом эттириш ниятида экани тўғрисида хабар тарқатди.
XS
SM
MD
LG