Линклар

logo-print

Афғонистонда сайловолди кампанияси тугади


Афғонистонда президентликка даъвогарлик қилаётган номзодларнинг сайловолди кампанияси ниҳоясига етди.

20 август куни Афғонистонда президент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказилади.

Амалдаги президент Ҳамид Карзайнинг сайловдаги асосий рақиби ҳисобланган Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг минглаб тарафдори бугун Кобулдаги марказий ўйингоҳга тўпланди.

Якшанба куни президент Ҳамид Карзай ва унинг сайловдаги икки асосий рақиби Рамазон Башардўст ва Ашраф Ғанилар озодлик радиоси томонидан Афғонистон тарихида илк бор ўтказилган жонли эфирдаги телемунозараларда иштирок этдилар.

Ашраф Ғани ва Башардўст Ҳамид Карзай ҳукуматини мунозарали иттифоқ тузаётгани, жумладан, қувғиндаги ўзбек генерали Абдурашид Дўстумни мамлакатга қайтаргани учун кескин танқид қилдилар.

Ҳамад Карзай ўз навбатида бундай иттифоқлар давлат манфаати учун тузилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG