Линклар

logo-print

Обама: "Ал-Қоида"га қарши уруш "тез битмайди"


- Толиблар ва "Ал-Қоида"га қарши Афғонистонда олиб борилаётган уруш "шунчаки" уруш эмас ва у "тез битмайди",- деди АҚШ президенти Барак Обама Уруш ветеранларининг Аризона штати, Феникс шаҳрида бўлиб ўтган анжуманида қилган чиқиши чоғида.

Обаманинг айтишича, АҚШ халқини янги террористик ҳужумлардан сақлаш учун Афғонистонда Америка ҳарбийларининг ҳозирлиги зарурдир.

- Биз бу урушни танлаб олмаганимизни, балки у зарурат туфайли олиб борилаётганини унутмаслигимиз керак.

2001 йилнинг 11 сентябрида Америкага ҳужум қилганлар ўша ҳужумни такрорлаш фитнасини ўйлаб юрибди.

Агар вазият назорат қилинмаса, Толибон ҳаракати "Ал-Қоида" учун бошпана яратиб берадики, у ўша жойдан туриб америкаликларга зарба бера олади. Бу олиб бормаслик мумкин бўлган шунчаки уруш эмас,- деди АҚШ президенти.

Ироқдаги вазиятга тўхталар экан, АҚШ президенти ироқликлар ўз мамлакати устидан назоратни қўлига олар экан, янги ҳужумлар эҳтимоли сақланиб қолаётганидан ҳам огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG