Линклар

logo-print

"Дарғазаб қатлам" уруши


Назранда содир этилган террорчилик амалиёти оқибатида 20 киши ҳалок бўлди.

Назранда содир этилган террорчилик амалиёти оқибатида 20 киши ҳалок бўлди.

Кремл Чеченистонда олиб борилган аксилтеррор амалиётлар якунига етганини эълон қилганига бир неча ой бўлиб қолди. Аммо террор Чеченистондан қўшни минтақаларга кўчган кўринади.

Афтидан, террор амалиётлари Чеченистондан қўшни Ингушетия ва Доғистонга кўчиб ўтган кўринади.

17 август куни эрталаб соат 9 ларда Назран шаҳри ички ишлар бўлими биноси олдида кучли портлаш юз берди.

"Газель" микроавтобусини бошқарган жонкечди машина билан бўлим дарвозасини бузиб кириб, милиция ходимлари сафи яқинида машинани портлатиб юборган.

Дарвоза олдида турган милиционерлар машинага қарата ўт очган, лекин уни тўхтатиб қололмаган.

Портлаш юз берган жойда 80 ўт ўчирувчи, қутқарувчилар ва табиийки, ички ишлар бўлимининг ўз ходимлари ишларди.

Ички ишлар бўлими куйиб битди. Экспертлар фикрича, портловчи модданинг кучи тахминан 200 кг тротил кучига тенг бўлган.

Назраннинг марказий касалхонасида жой етмагани сабали тан жароҳати олганларни қўшни минтақалар касалхоналарига ташидилар.

Ингушетия Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги бир манба Новости ахборот агентлигига қон, дори-дармон, асбоб-ускунлар етишмаётгани тўғрисида хабар берган.

Портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 138 киши тан жароҳати олди. Касалхоналарда 66 кишига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Улар орасида 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган 10 нафар бола ҳам бор.

Аҳволи ўта оғир 24 бемор Москва ва Ростов-Дон шаҳарларига жўнатилаётгани тўғрисида кеча кечга яқин хабар етиб келди.

Кеча кечга яқин Россия президенти Ингушетия ички ишлар вазирини ишдан олди.

- Мен бугун Ингушетия ички ишлар вазирини ишдан четлатиш ва ички текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилдим.

Россия ички ишлар вазири эса, Ингушетия ички ишлар вазирлигида тартиб ўрнатиш ва кадрлар таркибини мустаҳкамлаш юзасидан конкрет чоралар тўғрисида таклифларини тақдим этсин, - деди Медведев.

Россия президентининг фикрича, Назранда амалга оширилган террористик ҳужумнинг олдини олиш мумкин эди.

-Портлашни амалга ошириш учун ишлатилган машина қидирувда бўлган. Бу хусусда тегишли маълумотлар ҳам бўлган. Умуман олганда бундай ҳолатни қабул қилиб бўлмайди. Милиция одамларни ҳимоя қилиши керак. Милиция ўзини ҳам ҳимоя қила билиши керак,- деди президент Медведев.

Хўш, Ингушетия ва Доғистондаги вазиятнинг оғирлиги сабабларини нимадан излаш керак?

Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Этнология ва антропология институтининг Кавказ халқлари бўлими мудири Сергей Арутюнов Озодликнинг рус хизмати билан суҳбат чоғида қуйидагиларни айтди:

- Доғистон ва Ингушетияда жамиятнинг агрессив кайфиятли ёки дарғазаб қатлами ҳамда кучишлатар тизимлар ўртасида аниқ кураш кетмоқда. Ҳар иккала томон ҳам бир бировини душман, деб билади,-деди Сергей Арутюнов.
XS
SM
MD
LG