Линклар

Франция ўз фуқаросини Эронда ҳимоя қилмоқда


Франциялик Клотилд Рейсснинг Эрон турмасидан озод қилингани тўғрисида кеча хабар қилган эдик.

Маълум бўлишича, унинг судгача озод қолиши учун Франция ҳукумати катта миқдорда гаров пули тўлаган.

Эрон прокуратураси вакилининг баёнотига кўра, Франция ўз фуқароси учун 300 минг доллар гаров пули тўлаган.

Шу кунда Клотилд Рейсс Франциянинг Эрондаги элчихонаси ҳудудида яшамоқда.

Исфахондаги мактаблардан бирида француз тили муаллими ёрдамчиси бўлиб ишлаган Рейссни Эрон маъмурлари айғоқчиликда ва мамлакат ҳукуматига қарши норозиликни авж олдиришга уринганликда айбламоқда.

Хабарларга қараганда, Рейсс Эрон президенти сайловидан сўнг мухолифат тарафдорлари уюштирган норозилик намойишлари иштирокчилари орасида бўлган.
XS
SM
MD
LG