Линклар

logo-print

Чехия россиялик икки дипломатни чиқариб юбормоқчи


Чехия матбуоти хабарларига қараганда, бу мамлакат ҳукумати Россиянинг Прагадаги элчихонаси қошидаги ҳарбий атташенинг ўринбосарини Чехиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган.

"Mlada Fronta Dnes" газетасига кўра, яна бир россиялик дипломатга эса, таътили тугагач Чехияга келмаслик тавсия қилинган.

Хабарларга қараганда, бу икки дипломат Россия разведкаси учун ишлаган.

Чехия бош вазири Ян Фишер журналистлар олдида душанба куни қилган чиқиши чоғида мазкур воқеани шарҳлашни истамади.

Россиянинг Чехиядаги элчихонаси ҳам воқеа юзасидан бирон изоҳ бермади.
XS
SM
MD
LG